Умурткалараро диск чурраси таянч-харакат системасининг огир паталогияларидан бири булиб, остеохондроз касаллигини огир формаларидан бири хисобланади. Умурткалараро диск чуррасида фиброз халкани бутунлигини бузилиши хисобига пулпоз ядрони силжиши номоён булади. Бугунги кунда диск чуррасини диагностикаси замон талабига жавоб беради ва ташхислаш асосида жуда куп даволаш усуллари ишлаб чикилган. Бугунги кунда кулланилаётган опертив муолажалар бир катор камчиликларга эга булар (жарохат катта очилиши, мушак-бойлам аппаратини шикастланиши) уз навбатида операциядан кейинги реабилитация жараёнини кийинлаштиради.
Хозирги кунда диск чуррасини оператив замонавий усулларидан бири бу лазер ёки плазма ёрдамида диск чуррасини куйдириш. Методикани афзаллик томонларидан бири беморга умумий анестезиясиз амалга оширилади. Беморга оператив муолажа белгиланган куни клиникага ёткизилади. Оператив муолажа махаллий огриксизлантириш остида амалга оширилади ва операцияни давомийлиги 30-45 дакикани ташкил килади. Рентген аппарати кузатуви ёрдамида умурткалараро дискга YESDISC конюласи ёрдамида фиброз халкага тушилади, лазер ёки плазма ёрдамида дискни бир кисми эритилади, фиброз халка ичидага босим камаяди ва огриклар йуколади. Оператив муолажа утказилгандан сунг бемор даволанишни амбулатор шароитда давом эттиради, даво муолажаси 10 кунни ташкил килади ва бемор 2 хафта ичида мехнат фаолиятига кайтарилади. Операцияни максади диск чуррасини даволашда юкори натижаларга эришиш, операция давомида умуртка погонаси ва мушак – бойлам аппаратини шикастланишини камайтириш уз навбатида беморда эрта даврда мехнат фаолиятини тиклашдан иборат. Беморга оператив муолажадан сунг 4-5 соат ичида юришга рухсат берилади, 2 хафта давомида реабилитация даврини утказади ва мехнат фаолитияга кайтади.